ХАБАРНОМА
«ARIA SUG‘URTA TASHKILOTI» Aksiyadorlik jamiyati акциядорларининг
Навбатдан ташқари умумий йиғилиши ўтказилиши тўғрисида
ХАБАРНОМА
Ҳурматли акциядорлар!
«ARIA SUG‘URTA TASHKILOTI» AJ Кузатув кенгашининг 2022 йил 22 августдаги қарорига асосан Жамият акциядорларининг навбатдан ташқари умумий йиғилиши 2022 йил 20 сентябрь куни Тошкент шаҳар Шайхонтохур тумани Навоий, 39 уй бўйича жойлашган Жамиятнинг бош офиси биносида ўтказилади.
Йиғилиш соат 10:00 да бошланади. Акциядорларни руйхатга олиш соат 09:00 дан бошланади. Акциядорларни руйхатга олиш соат 09:50 да тугатилади. Умумий йиғилиш ўтказиш учун Жамият акциядорлари реестри 2022 йил 14 сентябрь ҳолатига тузилади.
Кун тартиби:
- Жамият акциядорларининг умумий йиғилиши регламентини тасдиқлаш.
- Жамият томонидан 2022 йил 1-ярим йиллиги якунлари бўйича олинган соф фойда ҳисобидан дивиденд тўлаш тўғрисида.
- Жамиятнинг ташкилий тузилмасига ўзгартириш киритиб, янги таҳрирда тасдиқлаш тўғрисида.
Акциядорларнинг умумий йиғилишида қатнашиш ва овоз бериш учун, акциядорларда шаҳсни тасдиқловчи хужжат, акциядорлар вакилларида эса қонунчиликда белгиланган тартибда расмийлаштирилган ишончнома бўлиши лозим.
Акциядорлар умумий йиғилишда кўриб чиқиладиган масалалар бўйича маълумот ва материаллар билан Тошкент шаҳар Шайхонтохур тумани Навоий, 39 уй бўйича жойлашган «ARIA SUG‘URTA TASHKILOTI» AJ нинг биносида ушбу эълон берилган кундан бошлаб йиғилиш ўтказиладиган кунга қадар соат 10:00 дан 17:00 гача танишишлари мумкин.
Электрон почта манзили: info@ariainsurance.uz.
Телефон: (71) 202-88-88.
Кузатув кенгаши