ХАБАРНОМА

«ARIA SUG‘URTA TASHKILOTI» Aksiyadorlik jamiyati акциядорларининг

Навбатдан ташқари умумий йиғилиши ўтказилиши тўғрисида

ХАБАРНОМА

 

Ҳурматли акциядорлар!

«ARIA SUG‘URTA TASHKILOTI» AJ Кузатув кенгашининг 2022 йил 03 августдаги қарорига асосан Жамият акциядорларининг навбатдан ташқари умумий йиғилиши 2022 йил 26 август куни Тошкент шаҳар Шайхонтохур тумани Навоий, 39 уй бўйича жойлашган Жамиятнинг бош офиси биносида ўтказилади.

Йиғилиш соат 10:00 да бошланади. Акциядорларни руйхатга олиш соат 09:00 дан бошланади. Акциядорларни руйхатга олиш соат 09:50 да тугатилади. Умумий йиғилиш ўтказиш учун Жамият акциядорлари реестри 2022 йил 22 август ҳолатига тузилади.

 

Кун тартиби:

  1. Жамият акциядорларининг умумий йиғилиши регламентини тасдиқлаш.
  2. Жамият фаолиятининг 2022 йил 1-ярим йиллиги натижаларини аудит текширувидан ўтказиш, аудиторлик ташкилотини тасдиқлаш ва унга тўланадиган ҳақ миқдорини белгилаш тўғрисида.

 

Акциядорларнинг умумий йиғилишида қатнашиш ва овоз бериш учун, акциядорларда шаҳсни тасдиқловчи хужжат, акциядорлар вакилларида эса қонунчиликда белгиланган тартибда расмийлаштирилган ишончнома бўлиши лозим.

Акциядорлар умумий йиғилишда кўриб чиқиладиган масалалар бўйича маълумот ва материаллар билан Тошкент шаҳар Шайхонтохур тумани Навоий, 39 уй бўйича жойлашган «ARIA SUG‘URTA TASHKILOTI» AJ нинг биносида ушбу эълон берилган кундан бошлаб йиғилиш ўтказиладиган кунга қадар соат 10:00 дан 17:00 гача танишишлари мумкин.

Электрон почта манзили: info@ariainsurance.uz.

Телефон: (71) 202-88-88.

 

Кузатув кенгаши